Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эктор Купер ёрдамчиларини ўзи билан бирга олиб келади
6 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи Эктор Купер расман таништирилади. ЎФА расмий сайти хабарига кўра, у Ўзбекистонга 3 нафар ёрдамчиси билан ташриф буюради.
Эктор Купер олдига 2019 йилнинг январь ойида ўтказиладиган Осиё кубогида муваффақиятли иштирок этиш ва 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон кубоги йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Ўзбекистон учун 2022 йилги мундиал илк мундиалга айланиши мумкин. Шундай экан, у билан камида 4 йиллик шартнома тузилиши аниқ.
Маълумот учун, Осиё кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланган бўлиб, Ўзбекистон «F» гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши ўйнайди.
Айни вақтда 62 ёшда бўлган аргентиналик мутахассисга бу лавозимда 56 ёшли ватандоши Хосе Карлос Фантагуцци ва 37 ёшли грециялик Антонио Сариоглу ассистентлик қилишади. 36 ёшли мисрлик Маҳмуд Фаёз Муҳаммад Шудаф жисмоний тайёргарлик бўйича ёрдамчи бўлади.
Эктор Купер фақат миллий терма жамоа билан чекланиб қолмасдан, барча ёшдаги терма жамоалар билан параллел равишда иш олиб бориши, улардаги миллий терма жамоага номзод футболчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатидан мунтазам хабардор бўлиши ҳам белгиланган.
Мавзуга оид
15:36 / 18.11.2021
Конго ДР миллий жамоаси Эктор Купернинг қўпол хатоси сабабли ЖЧ-2022 орзусидан мосуво бўлиш арафасида. Аслида нима бўлганди?
12:13 / 16.11.2021
«Рома»даги асосий мақсад, Моуриньонинг бошқалардан фарқи, «Пахтакор»га ўтмагани, Бабаян, Купер, Абрамов ва Катанец даври таққоси – Шомуродов билан интервью
21:50 / 01.07.2021
«Купер ҳимоя қилган футболчилар унга ортдан пичоқ уришди» — Санъат Шарипов Абрамовни ким чақиргани, Равшан Эрматов ва ўзбек футболидаги муаммолар ҳақида
02:22 / 14.05.2021