00:36 / 03.08.2018
9200

«Милан» Гонсало Игуаин трансферини эълон қилди

«Милан» клуби «Ювентус» ҳужумчиси Гонсало Игуаин билан шартнома имзолади.

Унинг трансфер нархи эълон қилинмади. Аммо, аввалроқ Игуаин «Милан» томонидан 18 миллион еврога ижарага олиниши, мавсум охирида эса 36 миллион евро эвазига тўлиқ сотиб олиниши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Игуаин «Милан» клубида йилига 8,5 миллион евро маош олади. Бундан ташқари, «Ювентус» ҳам унга 1 миллион евро маош тўлайдиган бўлди.

Top