Нидерландияда тикланадиган энергия ва сувда ишлайдиган, озиқ-овқатини ўзи етиштирадиган ва чиқиндиларнинг катта қисмини қайта ишлайдиган янги авлод қишлоғи – ReGen пайдо бўлади.

Фото: ReGen

Амстердамдан ярим соатлик йўлда жойлашган қишлоқ ҳудуди янги типдаги қишлоққа айланади. Анъанавий дала ва боғлар вертикал фермалар билан қўшни бўлади. У ерда маҳаллий аҳоли ўз учун озиқ-овқат етиштиради. Овқат чиқиндилари балиқлар учун емишга маҳаллий кўлмак хўжаликларига кетади. Уйларда ёмғир сувини фильтрлайдиган тизим ўрнатилади. “Қишлоқ операцион тизими” тикланадиган энергия тизимларини бир зумда бошқариш, озиқ-овқат ишлаб чиқариш, сув таъминоти ва чиқиндиларни қайта ишлаш учун сунъий онгдан фойдаланади.

Бундай қишлоқ деярли ўзини ўзи таъминлаши мумкин. Дастлаб қурилиш 2017 йилга мўлжалланган эди. Бироқ қурилиш компанияси  - ReGen Villages ерларни сотиб олишда бюрократияга дуч келишига тўғри келди. Аввал бу ер майдонлари сув остида бўлган ва дамба ўрнатилгач, 1960 йилларда қуритилган. Қонун бўйича, унда индивидуал ер-жой эгасигина қурилишни амалга ошириши керак эди. Ваниҳоят, ReGen Villages ҳукумат розилигини олишга эришди. Энди эса компания кейинги қадамга ҳозирлик кўрмоқда.

Янги типдаги қишлоқда электрдан тортиб, канализациягача бари дастур назорати остида ўзаро боғланган тизимда ишлайди. Масалан, экоқишлоқда электромобиллардан фойдаланиш мумкин. Уларни қишлоқ четида қолдиришгагина рухсат берилади, мақсад пиёдалар кўчаларини сақлаб қолиш. Электрокарлар қуёш панеллари ва қишлоқнинг тикланадиган бошқа энергия манбаларидан қувват олади.

Қишлоқ бошқа қишлоқлардан ажралиб туради. Уйлар олдида машиналар тўхташи учун жойлар бўлмайди, чунки келажакда ҳайдовчисиз автомобиллар, велосипедлар ва пиёда юриш оммалашади. Экоқишлоқ билан чегарада Альмер ёки Амстердамга (Нидерландиянинг бошқа қисмларида шаҳарга олиб борадиган велосипед трассалари бор) бориш мумкин бўлган автобуслар учун махсус йўл қурилади. Қишлоқда асосан ёмғир сувидан фойдаланилади.

Фото: ReGen

Озиқ-овқатнинг кўп қисми асосан қишлоқнинг ўзида етиштирилади. Жумладан, фермерлик, парранда ва балиқ хўжалиги маҳсулотлари ҳам. Агар аҳоли вакилларидан кимдир қўшниларига боғ парвариши, йога бўйича машғулотлар ўтказиш ёки қарияларга қарашда ёрдам бермоқчи бўлса, у ҳолда махсус блокчейн тизимидан фойдаланади. Тизим иш вақтини кузатиб, ҳар ойлик тўлов улушини ҳисоблаб боради.