“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида ходимга биринчи марта интизомий жазо қўлланилмасдан олдин расмий равишда огоҳлантириш бериш ҳақида петиция пайдо бўлди.
“Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 181-моддасини қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдириш таклиф этамиз: “Агар ходим биринчи марта интизомий жазо қўллаш мумкин бўлган кичик қоидабузарлик содир этса, унга интизомий жазо эмас, балки иш берувчининг буйруғи асосида огоҳлантириш берилади. Қўпол қоидабузарликлар бундан мустасно”, - дейилади петицияда.
Ушбу таклиф биринчи марта кичик қоидабузарлик содир қилган ходимларга интизомий жазо қўлламасдан, уларга огоҳлантириш бериш йўли билан тузатиш, ходимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида таклиф қилинмоқда.
“Таклифни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 181-моддасига ўзгартиш киритиш лозим”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.















