Ижтимоий тармоқларда қизғин баҳсларга сабаб бўлган Марғилон шаҳридаги 1-Меҳрибонлик уйида содир этилган жиноят иши юзасидан суд ўз ҳукмини чиқарди. Айбдорлар ўз қилмишига яраша жазо олди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Фото: ЎзА

Мазкур жиноят ишида судланувчилар мансаб совуққонлиги, мансаб ҳаракатсизлиги, жуда кўп миқдордаги давлат бюджети маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш, вояга етмаганларни қийнаш, 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш, ҳатто жинсий алоқада бўлиш шунингдек, аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш каби жиноятларни содир этганликда айбланган. 

Марғилондаги меҳрибонлик уйи иши: улар ўта оғир жиноятлар билан айбланмоқда

 

Меҳрибонлик уйи иши: гувоҳлар ва жабрланувчилар кўрсатма беришди 


Собиқ директор К.Якубовга нисбатан Жиноят кодекси (ЖК)нинг 207–моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш), 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги), 115-моддаси (шахснинг ҳомиласини мажбурий равишда сунъий тушириш) бўйича, шунингдек, директор ўринбосари С.Усмонов, бош ҳисобчи А.Мўйдинова, ҳисобчи А.Саидкамолова, фельдшер И.Йўлдошев, тарбиячилар Х.Якубова, Р.Абдуфаттоев, Н.Солиева, энагалар Д.Жўрабоева, Х.Тўраевага нисбатан ҳам Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов ҳукми чиқарилди. 

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судида судья Р.Арабов раислигида мазкур жиноят иши холислик ва адолат мезонлари асосида кўриб чиқилди. 

Фото: ЎзА