Медведев нима учун Россия Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олганини айтди
Россия бош вазири Дмитрий Медведев нима учун Россия 2008 йилда, ўзи президентлик лавозимида бўлган пайтида Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини тан олганини тушунтирди. Бу ҳақда сиёсатчи «Коммерсантъ»га берган интервьюсида айтиб ўтди.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, у ушбу қарорни қабул қилаётган пайтда, Кавказ ортида барқарорликни сақлаб қолиш ва келажак учун мустаҳкам тинчликка эришиш ҳақида ўйлаган.
«Россия энг асосий нарсага эришди - тинчлик. Биз фуқароларимизни ҳимоя қилишга муваффақ бўлдик - Абхазия ва Жанубий Осетияда яшовчи кўплаб Россия Федерацияси фуқаролари бор», - дея маълум қилди Медведев.
Унинг қўшимча қилишича, минтақада қабул қилинган қарор туфайли ҳозир «ҳамма нарса аниқ», расмийларга эса фуқароларнинг хавфсизлиги ҳақида қайғуришга ҳожат йўқ. Медведевнинг таъкидлашича, бу масалада Россия юқори сиёсий раҳбариятининг позицияси, баҳс-мунозараларга қарамай, ягона бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Медведев 2008 йилги воқеалар пайтида мақсад Саакашвилини қатл қилиш бўлмаганини айтганди.
Мавзуга оид
10:19 / 13.11.2024
Абхазияда қўлга олинган мухолифатчилар озод қилинди
17:37 / 12.11.2024
Абхазияда Россия билан инвестиция келишувига қарши чиққан фаоллар қўлга олинди. Сухумида намойишлар бошланди
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024