Жаҳон | 08:56 / 07.08.2018
14952
2 дақиқада ўқилади

Медведев Россия АҚШ билан қандай шартда ҳамкорлик қилишини айтди

Фото: Коммерсантъ

Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведевнинг маълум қилишича, Россия Америка томони билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Бу ҳақда сиёсатчи «Коммерсантъ»га берган интервьюсида айтиб ўтди.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, Россиянинг европалик шериклари аста-секинлик билан рус томони нимада нотўғри эканини тушунтиришдан кўра, «мулоқот қилиш ва дўст бўлиш» яхшироқ эканини тушунишмоқда. Медведевнинг умид билдиришича, АҚШ ҳам шуни тушуниб етади.

«Бу нуқтаи назардан тўп ҳар доим уларнинг томонида, улар муносабатларни тиклаш истагини кўрсатиб берадиган қандайдир ҳаракатларни амалга ошириши мумкин», - дея маълум қилди Медведев.

Унинг қўшимча қилишича, Россия томони воқеаларнинг бундай ривожига тайёр, шунингдек, унинг эслатишича, Россия санкция чекловларини биринчи бўлиб қўллай бошламади.

«Шунинг учун эшиклар ёпиқ эмас», - дея таъкидлаб ўтди Медведев. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Медведев 2008 йилги воқеалар пайтида мақсад Саакашвилини қатл қилиш бўлмаганини айтганди.

Мавзуга оид