«АҚШ тарихида ҳеч ким сиёсатдан бунчалик кўп пул ишлаб топмаган» - деб таъкидламоқда нашр.

Оқ уй раҳбари бойлиги ўсишининг асосий манбаи криптовалюта лойиҳалари ва умумий қиймати тахминан 2,4 миллиард доллар бўлган ликвид активлар бўлди. Хусусан, Трамп 709 миллион долларлик мем-токенларга ва World Liberty Financial лойиҳасининг 338 миллион долларлик токенларига эгалик қилади, унинг стейблкоин чиқариш бизнеси эса 233 миллион долларга баҳоланмоқда.

Шунингдек, Америка президентининг АҚШ ҳудудида ўнта голф майдони, Мар-а-Лаго клуби, Trump National Doral Miami голф курорти ва Европада учта объекти бор. Forbes маълумотларига кўра, уларнинг умумий қиймати 1,8 миллиард долларга етади. Бундан ташқари, Трамп кўчмас мулкка 1,1 миллиард доллар сармоя киритган. Энг йирик объектлар орасида Ню-Йорк ва Сан-Францискодаги иккита офис мажмуасидаги улушлар, Trump Tower осмонўпар биноси, Trump Park Avenue турар-жой биноси ва бошқалар бор. Яна 1 миллиард доллар Трампнинг Truth Social ижтимоий тармоғига эгалик қилувчи Trump Media and Technology Group’даги улушига тўғри келади. Forbes таъкидлаганидек, молиявий нуқтаи назардан бу «Америкадаги энг бемаъни бизнеслардан бири»: 2024 йилда компания 3,7 миллион доллар даромад олиб, 712 миллион доллар зарар кўрган.

Оқ уй раҳбарининг бошқа активлари 700 миллион долларга баҳоланмоқда. Улар орасида бошқарув бизнеси, вертолёт ва самолёт, фарзандларига берилган 5 миллион долларлик қарзлар ва 2 миллион долларлик пенсия жамғармалари мавжуд. Шу билан бирга, Forbes ҳисоб-китобларига кўра, Трампнинг бойлиги сўнгги бир йил ичида 300 миллион долларга камайган. Хусусан, президент суд даъволари бўйича 94 миллион доллар тўлаши керак.