Мадриднинг «Атлетико» клуби янги сардорни ва унга уч нафар ўринбосарни тайинлади.

Габи Фернандес клубни тарк этганидан сўнг, сардорлик боғичини ким тақиши номаълум бўлиб турган эди. 

Клуб раҳбарияти қарорига кўра, «Атлетико» таркибида энг кўп ўйин ўтказган уругвайлик Диего Годин сардор қилиб тайинланди. Коке, Хуанфран ва Антуан Гризманн вице-сардор қилиб тайинландилар ва Годинга ўринбосарлик қиладиган бўлишди.