Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат раҳбарлари Орол бўйича сув ва экология муаммоларини биргаликда ҳал қилишга келишиб олишди
Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари мажлиси якунида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Давлат раҳбарлари Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш, Оролбўйидаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш, сув ва экология билан боғлиқ муаммоларни биргаликда ҳал қилишга келишиб олинганини қайд этди.
Шавкат Мирзиёев Орол муаммоси минтақа ҳаёти ва келажагига дахлдор долзарб масала экани, музокараларда анчадан буён тўпланиб қолган саволлар очиқ ва конструктив муҳокама қилинганини, энди қоғоздан амалий ишга ўтилишини таъкидлади, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон илгари сурган таклиф ва лойиҳалар таъсисчи давлатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Мавзуга оид
22:48 / 15.02.2026
Қирғизистон ортидан Туркманистонда ҳам миллий хавфсизлик раҳбари алмаштирилди
15:14 / 30.01.2026
Ўзбекистонга ўқишга келганлар сони ошди: Ҳиндистон ва Туркманистон етакчи
18:30 / 19.01.2026
Туркманистон постсовет ҳудудидаги энг ҳушёр мамлакат деб тан олинди
18:22 / 29.12.2025