Душанба ва сешанбада Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида душанба кечқурун ва 29 сентябр куни кечаси баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати асосан кундуз кунлари +25…+28 даража, кечалари +10…+13 даража бўлади.

30 сентябр ва 1 октябр кунлари республика ҳудуди бўйича (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари) баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 2 октябрда ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳарорат кечалари +8…+13 даража, кундуз кунлари +21…+24 даража, баъзи жойларда +26 даражагача бўлади.

Республиканинг тоғолди ва толи ҳудудларида ҳафта давомида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 30 сентябр – 1 октябр кунлари баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади. Баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 31 сентябр ва 1 октябрда чўл ҳудудларда ва жанубда баъзи жойларда 14 метр/сониягача кучаяди.

Тошкент шаҳрида душанба кечқурун ва 29 сентябрда кечаси бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари +10…+13 даража, кундуз кунлари +25…+28 даража бўлади.

30 сентябр ва 1 октябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 2 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +10…+13 даража, кундуз кунлари +21…+24 даража бўлади. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади.