Ҳозирги кунда сифатли таълимга бўлган талаб ҳаётимизнинг ажралмас қисми бўлиб бормоқда. Таълим олиш имконияти қанча кўп бўлгани сари танлов ҳам шунча мураккаблашади. Биз эса ҳар доим ўзимизга ҳам, яқинларимизга ҳам энг сараларини раво кўрамиз.

SIRIUS («Sirius Alfraganus Education») хусусий мактаби замонавий услубда қурилган бўлиб, жаҳон стандартларига мос равишда тўлиқ интернет ва ахборот коммуникациялари, сўнги моделдаги компьютерлар, қулай ва сифатли ўқув жиҳозлари билан таъминланган шинам ўқув хоналари, мунтазам спорт билан шуғулланишга мўлжалланган спорт зали ва футбол майдончаси, ҳамда сайр учун «ЭКОСАН» мини иссиқхона боғи ҳам шулар сирасига киради. Бундан ташқари ўқувчиларга мактаб диетологи назорати остида меъёрий талаблар асосида тайёрланадиган 3-4 маҳал иссиқ таомлар берилади.
Мактаб педогоглари вилоятнинг кўзга кўринган малакали ўқитувчилар жамоасидан таркиб топган бўлиб, таълим бериш замонавий ахборот коммуникацияларидан фойдаланган ҳолда олиб борилади. Қолаверса хорижий давлатлардан таклиф этилган мутахассислар ўқувчиларни инглиз тилини мукаммал ўрганишида ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.
Мактабда қуйидаги фанлар чуқурлаштирилган шаклда олиб борилади:
- Инглиз тили;
- Математика;
- Тарих;
- Рус тили.



Асосий фанлар билан биргаликда ўқувчилар бир қанча курслар ва тўгаракларга қатнашишлари ташкил этилган:
- Президент мактабига тайёргарлик (Cambridge Аssessment ва PISA тестлари асосида);
- IELTS имтиҳонига тайёргарлик;
- Ментал арифметика;
- Корейс тили;
- Шахмат;
- Таэквандо;
- Футбол;






















