Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё ўйинлари. Диёрбек Ўрозбоев финалга чиқди, икки дзюдочи бронза учун курашади
Ўзбекистон дзюдо жамоасининг -60 кг вазн тоифасидаги вакили Диёрбек Ўрозбоев Осиё ўйинлари финалига йўл олди. У ярим финал баҳсида жанубий кореялик Ли Ҳаримни вазари баҳоси билан мағлуб этди.
Энди Ўрозбоев олтин медал учун япониялик Тору Шишимега қарши татамига чиқади.
Иштирокини нимчорак финалдан бошлаган Ўрозбоев бунгача ҳиндистонлик Ядав Вижай Кумар ва Хитой Тайпей вакили Янг Юнгвейни мағлуб этганди.
-66 кг вазн тоифасидаги Шаҳрам Аҳадов ярим финалда жанубий кореялик Ан Баул билан беллашди. Аммо финал остонасида ютқазиб қўйди. Энди у бронза медал учун татамига чиқади. Унинг медал учун рақиби қирғизистонлик Артур Те бўлади.
Аҳадов ярим финалга қадар тожикистонлик Ёқубжон Боқиев ва шимолий кореялик Ким Ҳёнгунни мағлуб этганди.
-52 кг вазн тоифасидаги Гулноза Зияева эса дастлаб ҳиндистонлик дзюдочини мағлуб этиб чорак финалга чиқди.
Аммо чорак финалда жанубий кореялик Дасол Паркка ютқазди. Шундан сўнг у бронза медали учун ўтиш жангида туркманистонлик Гулбадам Бабамуратовага қарши жанг қилиши лозим эди. Бироқ, туркман спортчисининг жароҳати сабаб Зияева бронза медали учун жангда тўғридан-тўғри иштирок этадиган бўлди. Унинг медал учун рақиби шимолий кореялик Рим Сонг Сим бўлади.
Шу тариқа, уч нафар спортчимизда совринли ўринлар қўлга киритиш имконияти мавжуд. Бугун маҳаллий вақт билан соат 16:00дан сўнг (Тошкентда 14:00) медаллар учун баҳслар ўтказилади.
Мавзуга оид
23:41 / 14.09.2025
Дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатида тенгсиз бўлди
19:53 / 27.02.2025
Шавкат Мирзиёев Халқаро дзюдо федерацияси раҳбарини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади
13:43 / 19.10.2024
Тошкентда ҳарбийлар ўртасида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди
17:16 / 03.08.2024