Спорт | 16:40 / 31.08.2018
10658
2 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. Дзюдода яна битта медал қўлга киритилди

Осиё ўйинларида дзюдо бўйича баҳсларда Ўзбекистон жамоаси навбатдаги медални қўлга киритди.

+100 кг вазн тоифасидаги Бекмурод Олтибоев бронза медал учун гиламга чиқиб, эронлик Жавод Маҳжудни вазари баҳоси билан мағлуб этди.

Бекмурод Олтибоев иштирокини чорак финалдан бошлаб, илк жангдаёқ япониялик Такеши Ожитанига ютқазди. Шундан сўнг бронза медал учун ўтиш баҳсида гиламга чиққан Олтибоев хитойлик Йин Ёнгиега қарши гиламга чиқиб, иппон баҳоси билан ғалабага эришди. 

Бундан олдинроқ -100 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган Шерали Жўраев Осиё ўйинлари бронза медали совриндорига айланганди.

Эндиликда Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги бронза медаллар сони 21тага етди. Ўзбекистон умумий рейтингда 55 медал билан (15 олтин, 19 кумуш ва 21 бронза) еттинчи ўринда қолмоқда.

Шу тариқа, дзюдо жамоаси Осиё ўйинларида жами 4та медал олди. Турнир давомида -60 кг вазн тоифасида ташри Диёрбек Ўразбоев олтин, -70 кг вазн тоифасида Гулноза Матниязова бронза медал олганди.

Мавзуга оид