Android 8.0’нинг янги версияси Galaxy S7’ни ишдан чиқараётганидан шикоят қилинмоқда
Фойдаланувчилар Samsung Galaxy S7 смартфонлари учун чиқарилган Android 8.0 Oreo янгиланмаси (прошивка) қурилмаларни ишдан чиқараётганидан шикоят қилишмоқда. Шикоятлар дастлаб янгиланма бошқа давлатлардан кўра эртароқ чиққан Жанубий Кореядан билдирила бошланган.
Бу моделдаги смартфонларга янги дастур ўрнатилгач, қурилмалар ўз-ўзидан ўчиб, қайта юклана бошлаган, баъзилари эса умуман ёқилмай қўйган.
Galaxy S7 эгаларидан бири янгиланмани олгандан ва қурилма мунтазам ўчиб ёқила бошлагандан сўнг қизиб ўчиб қолганини маълум қилган. Фойдаланувчи сервис марказига мурожаат қилгач, унга ишдан чиққан бош платани алмаштирганлик учун 180 долларлик ҳақ тақдим қилинган. Таъкидланишича, бундай ҳолатлар кўплаб юз бермоқдда.
Samsung ушбу муаммодан хабардор бўлиб, бироқ унинг сабабини аниқлай олмаяпти. Мутахассислар смартфонларидаги операцион тизимни янгиламай туришни тавсия қилишмоқда.
Аввал шунга ўхшаш муаммо Xiaomi смартфонлари билан кузатилган ва компания Android 8.1 янгиланмасидан воз кечган.
Мавзуга оид
23:48 / 06.11.2024
Android 16 операцион тизими ҳар доимгидан эртароқ чиқарилади
19:02 / 08.10.2024
Тадқиқот: Android фойдаланувчиларининг ярми iPhone эгалари томонидан масхарага дуч келган
20:58 / 04.09.2024
Google ишлаб чиқувчилар учун Android 15 тизимини чиқарди
18:28 / 26.07.2023