«Ўзбекистоннинг Туркий кенгашга аъзо давлат сифатида қўшилиш ниятини юқори баҳолайман ва қўллаб-қувватлайман», - деди Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Туркий тилли давлатлар раҳбарлари саммитида.

Қирғизистон президентининг сўзларига кўра, бу қадам Туркий кенгашнинг кенгайиши ва унинг халқаро майдондаги нуфузи ошиши учун яхши шароит яратади, ташкилотга янги нафас беради ҳамда кўплаб янгиланишлар манбаига айланади.

У мазкур саммит туркий тилли давлатларнинг кўп асрлик дўстлигини янада юқори босқичга кўтаришига ва унинг тарихида янги саҳифа очишига ишонч билдирди.

«Бугунги саммит ўзига хос шаклда бўлиб ўтмоқда», - таъкидлади Жээнбеков.