Amazon онлайн-ритейлери капитализацияси 1 триллион доллардан ошди ва август ойи бошида Apple корпорацияси эришган натижани такрорлади.

Amazon акциялари 1,2%га — ҳар бир акция нархи 2036,95 долларгача кўтарилди. Мазкур котировкалардан келиб чиқиб, бутун компаниянинг қиймати 1 триллион доллардан ошди. 

Amazon капитализацияси 1 триллион доллардан ошган иккинчи компанияга айланди. 2 август куни Apple корпорацияси ана шундай натижага эришганди.

Forbes журнали талқинига кўра, Amazon компанияси асосчиси ва раҳбари Жефф Безос дунёнинг энг бой кишиси ҳисобланади.