Ўзбекистон | 17:06 / 05.09.2018
3648
2 дақиқада ўқилади

Ўзмиллийбанк ҳамда Африка экспорт-импорт банки ўртасида 50 миллион АҚШ долларлик ҳамкорлик келишуви имзоланди

2018 йилнинг 5 сентябрида Тошкентда, Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн ас-Сисининг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи доирасида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ҳамда Африканинг экспорт-импорт банки (Афрэксимбанк) ўртасида 50 миллион АҚШ долларлик ҳамкорлик ҳақидаги келишув имзоланди.

Фото: Ўзмиллийбанк 

Келишув Афрэксимбанк билан савдони молиялаштириш бўйича ҳамкорликни ҳамда Миср Араб Республикаси ва Африка қитъасининг бошқа мамлакатларидан Ўзбекистон Республикасига товар ва хизматларни экспорт қилинишни молиялаштириш бўйича кредит линияларини ажратишни кўзда тутади.

Имзоланган келишув, Ўзбекистоннинг Миср ва Африканинг бошқа мамлакатлари ўртасида икки томонлама ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига имкон беради, савдо ҳамда инвестиция алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Ўзбекистондан экспортнинг асосини текстиль, озиқ-овқат маҳсулотлари, транспорт ва туристик хизматлар ташкил этади. Мисрдан  эса фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, маиший кимё маҳсулотлари импорт қилинади. Эътиборли жиҳати шундаки, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш учун катта имкониятлар мавжуд.

Африка экспорт-импорт банки (African export-import bank, Afreximbank) — халқаро тижорат банки. 1993 йилда ташкил топган. Банкнинг бош офиси Қоҳирада жойлашган. Афрэксимбанкнинг активлари 11,9 млрд. АҚШ долларини ташкил этади. Банкнинг фаолиятининг асосий йўналиши - бутун Африка қитъасидаги лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид