Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интернетда букилувчан смартфон видеоси пайдо бўлди
Турли гаджетлар ҳақида сизиб чиққан маълумотларни чоп этишга ихтисослашган блогер Бенжамин Гескин ўзининг микроблогида эгилувчан экранли букилувчан смартфоннинг прототипи тасвирланган видеороликни жойлаштирди.
Видеога берилган изоҳга кўра, смартфонда Хитойнинг BOE Display компанияси томонидан яратилган эгилувчан экран қўлланади. Дисплейнинг диагонали 5,99 дюймни, кўрсатиш сифати Full HD+’ни ташкил қилади. Роликда смартфоннинг букилиши жараёни намойиш қилинган. Сўнгра смартфонни ушлаб турган одам уни блокдан чиқаради.
Айни вақтда бозорда эгилувчан экранли смартфонлар йўқ, бироқ бундай қурилмаларни яратиш билан кўплаб компаниялар шуғулланмоқда. Бундай смартфонни биринчи бўлиб Samsung бозорга чиқариши мумкин – охирги маълумотларга кўра, гаджет тақдимоти жорий йил охиригача ўтказилади.
Мавзуга оид
11:25
2025 йилда сотилган ҳар 5 смартфоннинг биттаси iPhone бўлди
21:49 / 12.01.2026
Apple 2025 йилда смартфонлар бозорида жаҳон етакчисига айланди
15:00 / 06.01.2026
Samsung CES 2026 кўргазмасида: келажак уйи, AI-технологиялар ва совринли ўйин
13:42 / 02.12.2025