Сельд балиғидан кейин сут ичиш мумкин эмаслиги, турли маҳсулотлардаги витаминлар бир-бири билан “келиша олмаслиги” ва гўшт билан бирга айрим маҳсулотларни истеъмол қилиб бўлмаслиги тўғрисида.

Фото: Pixabay

Айтишларича, баъзи маҳсулотларни биргаликда ейиш мумкин эмас. Шўр бодринг ортидан ичилган сут ҳазм қилинмайди, десертга мева истеъмол қилиш зарар деган тушунча мавжуд. Бир-бирига мос келмайдиган маҳсулотлар рўйхати ортиб, ўсиб бормоқда. Бу борада мутахассиснинг фикри билан танишинг.

Анна Юркевич
Гастроэнтеролог. Тўғри овқатланиш ва ҳазм қилиш тизимининг саломатлиги тўғрисидаги блог муаллифи

Олдимизда нисбатан соғлом одам деган шарт билан айтиш мумкинки, унинг ошқозон-ичак тизими ҳар қандай маҳсулотлари бирлашмасини ҳазм қила олиши керак.

Истисно – у ёки бу маҳсулотни ҳазм қила олмаслик. Агар одам организмида сутни ҳазм қилиш ферментлари етишмаса, бундай маҳсулотни истеъмол қилгач, навбатдан ташқари ҳожатхонага бориш эҳтимоли ортади. Бу вазиятда у сельд балиғини егани-емагани муҳим эмас.

Яна бошқа мисол: айрим кишиларнинг ичаклари бир вақтнинг ўзида катта миқдордаги фруктоза (кўплаб мева ва сабзавотлар таркибида бўлади)ни ўзлаштиролмайди. Унинг кўп миқдорда бўлиши ичак бактерияларидан фойдаланилишига олиб келади, натижада одам қорни дам бўлганини ҳис қилади.

Бошқа томондан, агар овқатдан максимум даражада фойда олишни истасак, баъзи маҳсулотларни бирга истеъмол қилмаган маъқул.

Фото: Pixabay

Гўштни тўғри истеъмол қилиш

Темир етишмовчилиги муаммоси кўпчилик учун долзарб. Бу организмда темир етишмайди, бироқ анемия (гемоглобиннинг паст даражаси) ҳали кузатилмайди, бироқ клиник белгилари мавжуд: бўшашиш, бош айланиши, сочлар тўкилиши, “хотиржам бўлмаган оёқлар синдроми”.

Шунинг учун бу маҳсулотдаги темир моддасини максимал даражада ўзлаштирилишини истасак, таомни ейиш вақтида бир пайтнинг ўзида темирга бой гўшт ва кальцийни аралаштириб бўлмаслигини инобатга олишимиз керак. Бироқ ликопчада С витаминига бой маҳсулотлар, масалан, карам бўлгани маъқул. Аччиқ чой ва қаҳва ҳам темир моддасининг организмга сингишига тўсқинлик қилади.