13:07 / 17.09.2018
14258

KUN.UZ янги довонни забт этди

«KUN.UZ» сайтининг «Инстаграм»даги обуначилари сони 1 миллиондан ошди. Бу сайтнинг энг кўп ўқувчига эга саҳифасидир.

Ушбу саҳифа расмий мақомга эга бўлиб, куннинг асосий хабарларини ўз ўқувчиларига қулай тарзда бўлишиб бормоқда. Айни пайтда, «KUN.UZ» ОАВ бўйича «Инстаграм»да энг кўп аъзога эга бўлган ва бу натижага эришган биринчи нашр бўлиб турибди.

Шу билан биргаликда, «KUN.UZ»ни:
«Одноклассники»да 243 мингдан ортиқ;
«Телеграм»да 462 мингдан зиёд;
«Фейсбук»да 200 мингдан ортиқ;
«Ютуб»да 215 минга яқин ўқувчи кузатиб бормоқда.

«KUN.UZ» кейинги марраларга ҳам сиз ўқувчилар билан бирга йўл олиб, янги довонларни ҳам сиз ўқувчилар билан бирга забт этади.

Top