2018–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
 
Norma’нинг ёзишича, ҳужжат бешта бўлимдан иборат.

I. Қонун ҳужжатларини такомиллаштириш
 
«Ўқитувчининг мақоми тўғрисида»ги Қонунни қабул қилиш режалаштирилган, унда қуйидагилар назарда тутилади:

• ўқитувчининг мақоми, педагогик фаолият принципларини белгилаш;
• ўқитувчилар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш; ўқитувчининг нуфузи ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш кафолатлари, ш.ж. ўқитувчиларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этилишини тақиқлаш, хусусан айбдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш;
• ижтимоий таъминот ва якка тартибда педагогик фаолият юритиш ҳуқуқини мустаҳкамлаш;
• ўқитувчиларнинг касбга оид ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) ва бошқа ташкилотларга бирлашиш ҳуқуқини белгилаш.
 
Нодавлат умумтаълим муассасалари, ўқув ва ўқув-методик адабиётларни нашр этиш ҳамда бошқа халқ таълими соҳалари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий база ривожлантирилади. Болаларни умумтаълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш регламенти тасдиқланиши лозим.  
 
II. Таълим сифатини яхшилаш ва инновацион таълим технологияларини жорий этиш
 
Янги давлат таълим стандартлари ва умумий ўрта таълим ўқув дастурларини, шу жумладан STEAM усулини босқичма-босқич жорий этиш ва такомиллаштириш кўзланган.

Халқ таълими муассасалари илғор жаҳон тажрибасига таяниб, таълим сифатини такомиллаштирадилар. Республиканинг қуйидагиларда иштирок этиши бунда ёрдам беради:
 
• PISA ўқувчиларнинг ўқишдаги ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастурда (15–16 яшар ўқувчиларнинг математик саводхонлиги, ўқиш ва табиатшунослик соҳасидаги саводхонлигини баҳолаш);
• TIMSS мактабдаги математика ва табиий фанлар соҳасидаги таълим сифатининг халқаро тадқиқотида (4 ва 8-синфлар ўқувчиларининг математика ва табиий фанлар соҳасидаги саводхонлигини баҳолаш);