Жаҳон | 13:15 / 18.09.2018
4362
1 дақиқада ўқилади

Эфиопиядаги тартибсизликлар чоғида ўнлаб кишилар ҳалок бўлди

Фото: REUTERS

Эфиопия пойтахти Аддис-Абеба яқинидаги оромо этник марказида содир бўлган тартибсизликлар чоғида камида 23 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда полицияга таяниб Reuters хабар бермоқда.

Тартибсизликлар оромо озодлик фронти исёнчилар ҳаракатининг раҳбари мамлакатга қайтиши муносабати билан бўлиб ўтган оммавий намойишлардан сўнг юз берди.  Мазкур ҳаракат мамлакатдаги энг катта этник гуруҳ бўлган оромоларнинг ажралиб чиқиши тарафдори ҳисобланади.

Fana Broadcasting агентлигининг хабар беришича, полиция 400га яқин кишини қўлга олган бўлиб, улардан 200 нафари қамоққа олинган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид