
“Fast and Easy” ўқув маркази ўзининг интенсив-инновацион ўқув тизими ва ўқувчиларининг эришаётган юксак натижалари билан танилиб бўлган. Биз ҳақимизда — қилаётган ишларимиз ва эришаётган ютуқларимиз ҳақида бир неча бор турли нашрларда ўқигансиз.
2018 йилда ҳам талабаларимиз Ўзбекистондаги халқаро ва миллий университетлар ҳамда чет эл олий таълим даргоҳларига юқори натижаларни қайд этган ҳолда киришмоқда.


Ўзбекистон Республикасида бугунги кунда ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар ҳеч кимга сир эмас. “Fast and Easy” ўқув маркази ҳам ушбу жараённинг актив бир иштирокчиси сифатида ёшларнинг самарали илм олишига қўшимча қулайликлар яратишни ўз олдига мақсад этиб қўйган.
Шу сабабли, биз Германиянинг “Prae Education” халқаро таълим институти ҳомийлигида ҳамда “Келажак Илми” халқаро мактаби билан ҳамкорликда 10 ойга мўлжалланган таълим дастурини таклиф қилмоқдамиз. Ушбу дастурнинг мақсади — ўқувчиларимизга чуқур билим бериш билан бир қаторда ҳаётда ўз ўринларини топишда ёрдамчи бўлиш.


Дастурнинг афзалликларини қуйида келтирамиз:
















