Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Осетия раҳбари Грузия билан мулоқот учун шартини айтди
Жанубий Осетия республикаси раҳбари Анатолий Бибиловнинг маълум қилишича, Осетия расмийлари Грузия билан мулоқотни бошлаши мумкин. Бу ҳақда у «Известия»га берган интервьюсида айтиб ўтди.
Бибиловнинг таъкидлашича, Жанубий Осетия республикаси Грузия расмийлари билан сиёсий мулоқотга тайёр турибди.
«Бунда уларнинг [Грузия] куч қўлламаслик тўғрисидаги меморандумни имзолаши ҳамда Жанубий Осетия республикасини тан олиши муҳим шартга айланади», - дея қайд этиб ўтди Жанубий Осетия республикаси раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Медведев нима учун Россия Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олганини айтганди.
Мавзуга оид
12:25 / 03.07.2026
Шавкат Мирзиёев Грузия қаҳрамонлари ёдгорлигига гулчамбар қўйди
14:29 / 03.05.2026
Халқаро қидирувдаги шахс Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
21:42 / 08.04.2025
“Европа ва Осиёнинг ўртасидамиз” – Грузия парламентининг антиғарбона қарашларга эга раиси
14:00 / 16.11.2024