2-мутахассислик бўйича ўқиётганларга ўқишни сиртқи таълим шаклига ўтказишга рухсат берилди
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йилда 17 сентябрдаги 9-сонли баёнига мувофиқ олий таълим муассасалари ҳамда фуқароларнинг кўплаб мурожаатлари инобатга олинган ҳолда иккинчи олий таълим бўйича бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида 3- ва 4- курсларда таълим олаётган талабаларнинг ўқишини уларнинг аризаларига кўра сиртқи таълим шаклига ўтказишга рухсат берилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, бунда филология ва тилларни ўқитиш (хорижий тиллар бўйича, шу жумладан, рус тили), Хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича), Она тили ва адабиёти (рус тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти ўзга тилли гуруҳларда) таълим йўналишлари, шунингдек, тиббиёт олий таълим муассасалари истисно эканлиги, олий таълим муассасаси бўйича ҳар бир таълим йўналиши кесимида (таълим тили) ариза топширганлар сони 7 нафардан кам бўлган ҳолда талабалар сиртқи таълим шаклига ўтказиш, акс ҳолда рад этиш белгиланди.
Кундузги таълим шаклидан сиртқи таълим шаклига ўтказилган талабалар учун тўлов-контракт миқдори 2018/2019 ўқув йилида 2-мутахассисликка қабул қилинган талабалар учун бир хил этиб белгиланади.
Мавзуга оид
20:17 / 05.11.2024
Маърифий фаолият билан рухсатсиз шуғулланганлик учун жавобгарлик белгиланди
17:18 / 05.11.2024
Рақобат кучли: Хитойдаги таълим тизими ёшлар орасида руҳий тушкунликка сабаб бўлмоқда
16:29 / 21.10.2024
Кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади
18:35 / 03.10.2024