Xiaomi иккита янги смартфон тақдим қилди
Xiaomi компанияси Mi8 смартфонлари қаторига кирувчи иккита янги смартфонни тақдим қилди. Моделлар Mi8 Pro ва Mi8 Lite деган ном олган.
Mi8 Pro’нинг ажралиб турувчи жиҳати – бевосита экранга жойланган бармоқ излари сканери ҳисобланади. Бу дисплей ўлчамини 6,21 дюймгача катталаштиришга имкон берган. Смартфоннинг тезкор хотираси 6 ёки 8 Гбни ташкил қилади, процессор сифатида тезкор Qualcomm Snapdragon 845 чипи қўлланган. 12 Мпли асосий камера иккита объектив билан жиҳозланган, олд камера 20 Мпли.
Тақдим қилинган иккинчи модел – Mi8 Lite 6,26 дюймли экранга эга. Ишлаб чиқариши пастроқ, аммо тежамкорроқ Qualcomm Snapdragon 660 процессори, 12 Мпли қўш камера ва 24 Мпли олд камера билан жиҳозланган. Тезкор хотираси ҳамжи 4, 6 ёки 8 Гбни, доимий хотирасиники эса 64 ёки 128 Гбни ташкил қилади.
Нархларга келадиган бўлсак, Хитойда Xiaomi 8 Pro’ни 3200 юанга (500 доллар атрофида), Mi8 Lite’ни эса 1399 юанга (220 доллар атрофида) сотиб олиш мумкин бўлади.