Жамият | 00:14 / 26.09.2018
10769
2 дақиқада ўқилади

KUN.UZ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича маҳаллий мухбирларни ишга таклиф этади

Фото: iStock

KUN.UZ ўз фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида Бухоро, Фарғона, Наманган, Жиззах, Сурхондарё вилоятлари ва Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи журналистлар ва мухбирларни ишга таклиф этади.

Маҳаллий мухбирларга қўйиладиган талаблар:

- ўзбек тилини мукаммал билиш (қорақалпоқ, рус ва инглиз тилларини билиш устунлик беради);

- ёш: 25дан 40 гача;

- иш тажрибаси: камида 3 йил матбуот ва журналистика соҳасида;

- маҳаллий воқеаларни кузатиб бориш, жараёнларни таҳлил қилиш ва бу ҳақда таҳририятга ўз вақтида маълум қилиш;

- маҳаллий хабарларни тайёрлаш, KUN.UZ номидан турли тадбир ва йиғилишларда иштирок этиш, муаллифлик мақолаларини ёза билиш қобилияти;

- турли вазиятларга мослашувчан ва ишга нисбатан интизомли бўлиш.

Талабгорлар олий ўқув юртларини таълимнинг гуманитар йўналиши бўйича тамомлаган бўлиши керак. Шунингдек, номзодларнинг вилоят марказида ёки унга яқин ҳудудда истиқомат қилишига ҳам эътибор қилинади.

KUN.UZ нималарни таклиф қилади?

- ойлик иш ҳақи: 2 млн сўм ва ундан юқори.

- аҳил ва иноқ жамоа даврасида ишлаш;

- расмий меҳнат шартномаси;

- ўз устида ишлаш ва ривожланиш учун имкониятлар.

Номзодлардан [email protected] электрон почта манзилига кичик ҳажм ва эркин тарзда ўзи ҳақида баён этилган маълумотлар, яшаш ва иш жойи, телефон рақами, иш тажрибаси, соҳадаги фаолиятига доир маълумотлар — нашр этилган мақолалардан нусхалар ва интернетда эълон қилинган ишларига ҳаволалар юбориши сўралади.

Шунингдек, маълумотларингизни +998 95 146 23 23 рақамидаги Telegram'га юборишингиз мумкин.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид