Фото: Биокон

Юз – бу инсон ҳуснининг энг асосий кўрсаткичидир. Барча аёлларимизнинг юз парваришига жуда катта эътибор бериши ҳам шу боисдир. Шунга қарамай, барча эркаклар ҳам ўз териси ҳолатига катта эътибор беравермайдилар. Бироқ, агар уларда ҳуснбузарларнинг сони ва ҳажми сезиларли даражага етса, бу ҳолат кучли жинс вакилларини ҳам хавотирга солади ва улар бу тери касаллигидан халос бўлиш йўлларини излай бошлайдилар.

Фото: Биокон

Нима учун ҳуснбузар пайдо бўлади?

Теримиз литмус тести қоғозига ўхшаб соғлигимизнинг ҳолатига ишора қилиб туради. Танада бирон бир муаммо юзага келса, ана шу муаммо дарҳол тери устида ўз аксини топади ва баъзида эса акне кўринишига келади. Эркакларда нима учун ҳуснбузар пайдо бўлади? Аслида, муаммо битта ва у ҳам бўлса, тери метаболизмининг бузилишидир.

Ҳуснбузарларни даволаш терапияси ва косметика

«Ҳуснбузарлардан қандай халос бўлиш мумкин?» — деган саволга энг идеал жавоб ҳаёт тарзини ўзгартириш деган жавобдир. Аммо, шу билан бирга, юз парвариши ҳам жуда муҳим. Шунинг учун, бундай муаммоларни ҳал этадиган махсус препаратлар ёрдамида даволанишни маслаҳат берамиз. Мисол учун, Биокон «Проблемная кожа» ( Биокон «МуаммолиТери») актив-креми — ҳуснбузар тошган терини парвариш қилиш, яъни ёғ безлари йўлларини беркитиб турган тиқинларни йўқ қилиш ва уларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик асосида ишловчи дори воситасидир. Унинг таркибидаги актив компонентлар ва ионли кумуш моддаси яллиғланган юз терисини қуруқлаштириб, юздаги ихтиёрий ўзгаришларни олдини олади ва юзни янада тиниқлаштиради.

Фото: Биокон

Ушбу восита ижобий таъсирлари қуйидагилардан иборат:

- ҳуснбузар пайдо бўлиши олдини олади ва уларнинг йўқолишига ёрдам беради;
- ёғли каналларда кератинизацияни нормаллаштиради;
- бактериялар кўпайишига фаол равишда қаршилик кўрсатади;
- тери кўриниши ва рангини яхшилайди.