Ўзбекистон | 09:53 / 28.09.2018
53841
1 дақиқада ўқилади

«Ўзавтосаноат»: GM Uzbekistan автомобилларига тузилган 10 181та ариза бекор қилинди

Фото: Ўзавтосаноат

«Ўзавтосаноат» АЖ жорий йилнинг 1 сентябридан 25 сентябрига қадар «GM Uzbekistan» автомобиллари учун қолдирилган 10 181 ариза бекор бўлганини маълум қилди.

Шулардан, «Captiva» автомобили учун - 314 дона, «Cobalt» - 765 дона, «Damas» - 2514 дона, «Lacetti» - 409 дона, «Malibu» - 2309 дона ҳамда «Matiz» - 2717 дона ариза.

Маълум қилинишича, август ойининг сўнгги ҳафтасида «GM Uzbekistan» савдо тизимида 6393 дона сохта аризалар қолдирилгани аниқланган ва улар тизимдан ўчирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ эксперт Ўзбекистонда GM Uzbekistan'дан ҳам ёмонроқ монополия пайдо бўлишини тахмин қилганди. 

Мавзуга оид