Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда YouTube узилишлар билан ишламоқда
Фото: The Independent
YouTube сервиси Ўзбекистонда узилишлар билан ишлай бошлади.
3 октябрдан 4 октябрга ўтар кечаси аввалига кириш билан боғлиқ муаммолар юзага келди, эрталабга яқин эса сайт очилиши бутунлай тўхтади.
3 октябрь куни бутун дунё бўйлаб Instagram ишида кузатилган носозликдан фарқли ўлароқ, бу сафар узилишлар фақатгина айрим мамлакатларда рўй бермоқда.
Downdetector маълумотларига кўра, эпицентрлардан бири Ўзбекистонда жойлашган.

VPN орқали ўзгартирилган локация билан YouTube очилмоқда ва ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ўзбекистонда Facebook ижтимоий тармоғи ишида ҳам узилишлар кузатилганди. Мамлакат ҳудудида деярли 3-4 ҳафта давомида Facebook’га фақат VPN орқали кириш мумкин эди. Ҳозирги пайтда ушбу ижтимоий тармоқ ишида деярли ҳеч қандай муаммолар кузатилмаяпти.
Мавзуга оид
10:29 / 30.09.2025
YouTube Трампнинг аккаунтини блоклагани учун миллионлаб пул тўлайди
00:12 / 29.09.2025
YouTube сервисларига сунъий интеллект жорий этилди
20:46 / 26.06.2025
YouTube жонли эфир ўтказиш учун минимал ёш талабини оширади
11:37 / 31.05.2025