Фан-техника | 11:14 / 05.10.2018
19390
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда YouTube’га кириш билан боғлиқ муаммолар чуқурлашди

Фото: Shutterstock

YouTube сервиси икки кундан бери Ўзбекистонда узилишлар билан ишламоқда.

Муаммолар 3 октябрдан 4 октябрга ўтар кечаси бошланди. Дастлаб видеони томоша қилишда қийинчиликлар юзага келди, кейин эса сайт умуман очилмай қолди.

3 октябрь куни бутун дунёда содир бўлган Instagram ишидаги узилишдан фарқли ўлароқ, бу сафар муаммолар фақатгина айрим мамлакатларда кузатилди.

Агар 4 октябрда Downdetector сервиси эпицентрлардан бири сифатида Ўзбекистоннинг фақат бир қисмини кўрсатган бўлса, 5 октябрда бу муаммо бутун мамлакатни қамраб олди.

Узилишлар бўйича иссиқлик харитасидан кўриш мумкинки, Ғарбий Европадаги алоҳида давлатлар, АҚШ ва Москвада ҳам хизматдан фойдаланишда қийинчиликлар пайдо бўлган.

Ушбу муаммолар фонида iOS учун илк бор YouTube иловаси бу йил биринчи марта Ўзбекистондаги фойдаланувчилар орасида юклаб олишлар сони бўйича етакчига айланди. Ушбу ҳолатни илова орқали муаммолар кузатилмаётганлиги билан изоҳлаш мумкин.

Мавзуга оид