Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея собиқ президенти порахўрлик учун 15 йилга қамалди
Фото: AFP
Жанубий Корея собиқ президенти Ли Мён Бак порахўрлик учун 15 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
2008 йилдан 2013 йилгача президентлик лавозимини эгаллаган Жанубий Корея собиқ раҳбарини турли компаниялар, жумладан, Samsung’дан пора сифатида 10 миллион доллар миқдорида пул олишда айблашмоқда. Ли Мён Бакнинг ўзи қўйилган айбларни инкор этяпти.
Ли Мён Бак қамоққа тушиб қолган Жанубий Кореянинг тўртинчи президенти бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея собиқ президенти Пак Кин Хенинг қамоқ муддати 25 йилгача оширилганди.
Мавзуга оид
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026