Спорт | 14:26 / 06.10.2018
26632
1 дақиқада ўқилади

«Арзандангизни йўқ қиламан». Нурмагомедов чемпион бўлиб қолишга ваъда берди

Фото: Getty Images

Аралаш йўналиш (MMA) бўйича россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов ирландиялик Конор Макгрегор билан жангдан аввал ўтказилган вазн ўлчаш маросимида мухлисларга мурожаат қилди, деб хабар беради ТАСС.

Россиялик маросимга ишқибозларнинг баланд ҳуштакбозлиги остида чиқиб келди, лекин ўз сўзида уларни ҳам эътиборсиз қолдирмади. У ирландияликнинг мухлисларига уни йўқ қилишга ваъда берди.

«Мен эртага сизнинг арзандангизни йўқ қиламан, йигитлар, мен уни йўқ қилиб ташлайман. Бутун дунёдаги барча ирландиялик мухлисларга ва ишқибозларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу жанг фақатгина сизлар туфайли бўлиб ўтади. Раҳмат, эртага мен чемпион бўлиб қоламан», - деди Нурмагомедов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Макгрегор Нурмагомедов билан жанг учун 100 млн доллар олиши мумкин экани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид