Жамият | 12:43 / 08.10.2018
26253
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда жигар кўчириб ўтказиш бўйича яна бир операция муваффақиятли якунланди

Бугунги кунда академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида трансплантация жарроҳлиги каби мураккаб операциялар муваффақиятли ўтказилмоқда.

22 сентябрь куни Ҳиндистоннинг Yashoda Hospitals шифохонаси мутахассислари билан ҳамкорликда ана шундай операциялардан бири ўтказилди. 

Фото: Facebook

Жигар циррози ташхиси билан ётқизилган фарғоналик 34 ёшли беморга 29 ёшли укасининг жигари кўчириб ўтказилди. 

Фото: Facebook
Фото: Facebook

Марказнинг хабар қилишича, бундан аввал ҳам ана шундай жигар трансплантацияси операцияси амалга оширилган бўлиб, бемор ва донорларнинг ҳолати қониқарли деб баҳоланган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид