Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан 6 сентябр куни пойтахтда «Тошкент халқаро яриммарафони» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади.
Тадбир иштирокчилари ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 6 сентябр соат 00:00 дан 12:00 гача қуйидаги кўча ва йўлларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади:
— Ислом Каримов кўчаси — Фурқат кўчасидан Шараф Рашидов шоҳкўчасигача;
— Шараф Рашидов шоҳкўчаси — Афросиёб кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
— Афросиёб кўчаси — Ислом Каримов кўчасидан Ойбек кўчасигача;
— Ойбек кўчаси — Афросиёб кўчасидан Нукус кўчасигача;
— Нукус кўчаси — Ойбек кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача;
— Абдулла Қодирий кўчаси — Нукус кўчасидан Ҳамидулла Орипов кўчасигача;
— Ҳамидулла Орипов кўчаси — Абдулла Қодирий кўчасидан Мустақиллик шоҳкўчасигача;
— Мустақиллик шоҳкўчаси — Мирзо Улуғбек шоҳкўчасидан Амир Темур хиёбонигача;
— Амир Темур хиёбони атрофидаги йўллар — Бухоро ва Шаҳрисабз кўчаларигача;
— Алишер Навоий кўчаси — Шаҳрисабз кўчасидан Фурқат кўчасигача;
— Ботир Зокиров кўчаси — Алишер Навоий кўчасидан Афросиёб кўчасигача;
— Ўқчи кўчасининг Ботир Зокиров кўчасига туташ қисми.
Шунингдек, яриммарафон иштирокчилари ва томошабинлар сони кўпайган тақдирда, заруратдан келиб чиқиб, ушбу ҳудудларга туташ бошқа айрим йўлларда ҳам транспорт ҳаракати вақтинча чекланиши мумкин.
Ҳайдовчиларга сафарларини олдиндан режалаштириш, чекловлар амал қиладиган вақтда муқобил йўналишлардан фойдаланиш ҳамда йўл белгилари ва масъул ходимлар кўрсатмаларига риоя қилиш тавсия этилган.















