6 октябрь куни Хабиб Нурмагомедов Конор МакГрегорга қарши бўлиб ўтган жангда енгил вазнда UFC чемпиони титулини ҳимоя қилди. Унинг отаси ва мураббийи Абдулманноп Нурмагомедов ўғлининг бу муваффақиятини турлича баҳолади, ҳаттоки уни жангдан кейинги қилиқлари учун жазолашини ҳам айтди. Чемпионнинг болалиги қандай ўтган ўзи? Life.ru Хабиб Нурмагомедовни тарбиялашда ишлатилган беш приницип ҳақида ҳикоя қилиб берди.
Ўз хатти-ҳаракати учун масъулият

Мураббий Абдуманноп Нурмагомедов ёшлигидан Хабибга ўз ҳаракатлари учун масъулият ҳиссини туйишни ўргатган. Болакай ёшлигидан спорт билан шуғуллана бошлаган, ўз тенгдошларидан кучли бўлгани сабабли кўчаларда ҳам муштлашиб турган, лекин доим ўз хулқи учун жавоб берган. МакГрегор билан бўлиб ўтган жангдан кейинги муштлашувни ҳам отаси ва мураббийи эътиборсиз қолдирмади: «Мен ўзимнинг қатъий санкцияларимни жорий этишга мажбурман. У UFC сакцияларидан ҳам қатъийроқ бўлади».
«Отам жазоламасдан қўймас эди. Агар инсон қандайдир хатти-ҳаракатни содир этса, унга жавоб бериши лозимлигини ҳис қилиши керак, дерди у. Менимча бу жуда тўғри, чуни акси бўлиши мумкин эмас», — дейди Хабиб Нурмагомедов.
Ота-онага ҳурмат

Хабиб ўзининг деярли ҳар бир интервьюсида отасини қаттиқ ҳурмат қилишини таъкидлаб келади. Отасининг ҳар бир сўзи у учун қонун эканлигини таъкидлашдан чарчамайди. Айнан отаси болакайни кураш тўгарагига бошлаб борган ва узоқ йиллар мобайнида уни чемпионлик йўлида тарбиялаган.
«Ҳаётимда отамнинг роли жуда катта ва барча жиддий қарорларга отам билан маслаҳатлашганимдан сўнггина келаман. Яна жанг қилиш-қилмаслигим фақат Яратганга ва отамнинг фикрига боғлиқ. Ота-онанинг дуосини олиш — бу энг асосий нарса», — дейди Хабиб Нурмагомедов.
Оила ва ватанни ҳимоя қилишга тайёрлик



















