Жаҳон | 08:18 / 20.10.2018
23577
1 дақиқада ўқилади

Саудия подшоҳи Қошиқчининг ўлимига оид маълумотлар ортидан амалдорларни ишдан ҳайдади

Фото: AFP/Getty Images

Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдул Азиз Ол Сауд Умумий разведка хизмати раҳбарининг ўринбосари лавозимини эгаллаган генерал Аҳмад Асирийни ишдан бўшатишга қарор қилди. Бу ҳақда Саудиянинг SPA янгиликлар агентлиги хабар бермоқда.

Шунингдек таъкидланишича, подшоҳнинг маслаҳатчиси Сауд ал-Қаҳтоний ҳам ишдан бўшатилган. Бу кадр ўзгаришлари ҳақидаги хабарлар Саудия Бош прокуратурасининг мухолиф журналист Жамол Қошиқчи ҳалок бўлгани ҳақидаги баёноти ортидан пайдо бўлди. Журналист мамлакатнинг Истанбулдаги консулхонасида юзага келган жанжал оқибатида вафот этган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони Қошиқчи ҳаётдан кўз юмганини тан олганди.

Мавжуд маълумотларга кўра, Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигида жанжал юз берган, бу муштлашувга олиб келган, сўнг Қошиқчи ҳаётдан кўз юмган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид