Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлигининг қарори билан Бошоқли дон экинлари сомонини ёқиб юборилиши натижасида етказиладиган зарарни аниқлаш ҳамда ушбу ҳолатларни содир этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жарималар қўллаш бўйича низомга ўзгартиришлар киритилди.
Киритилаётган ўзгартиришлар:
1. 1-банддаги “табиатни муҳофаза қилиш” деган сўзлар “экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш” деган сўзлар билан алмаштирилди.
2. 7-банддаги “Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий қўмиталари” деган сўзлар “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари” деган сўзлар билан алмаштирилди.
3. 8-банддаги “Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси давлат инспекторлари” деган сўзлар “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси давлат инспекторлари” деган сўзлар билан алмаштирилди.
4. 9-бандда:
иккинчи хатбошидаги “Табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий жамғармаларига” деган сўзлар “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига” деган сўзларга алмаштирилди;
учинчи хатбошидаги “Табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий жамғармалари” деган сўзлар “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси” деган сўзларга алмаштирилди;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилди:
“Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 375-сон қарори билан тасдиқланган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ишлатилади”.
5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.















