Жамият | 12:54 / 22.10.2018
28190
2 дақиқада ўқилади

Халқаро олимпиадалар ғолиби бўлган бухоролик ўқувчи оилавий қийинчилик туфайли ўқишини давом эттира олмаяпти

Ёш математик Дониёр Исмоилов Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидан. Айни дамда у билан қатор хорижий компаниялар қизиқиб қолган.

Фото: ЎзА

ЎзА маълумотларига кўра, аввалроқ бошқа бир кучли математик ва физик Қоракўл туманидан кўчиб кетган. У ҳозир бошқа мамлакат фуқароси бўлиб, дунёда физика-математика бўйича энг етакчи олимлар билан биргаликда ноёб ихтироларни амалга оширмоқда.

Дониёр Исмоилов математика бўйича халқаро олимпиадаларнинг кўп карра қатнашчиси. Хусусан, Болгария, Ҳиндистонда ўтган математика бўйича энг нуфузли халқаро танловларнинг ғолибига айланган. 3 карра олтин, 2 бора кумуш медаль соҳиби бўлган.

Фото: ЎзА

У 52-мактабнинг 9-синф ўқувчиси. Шу билан бирга, шундай иқтидор эгаси бугун оилавий қийинчилик туфайли вақтини тўлиқ илм олишга сарфлай олмаяпти. У бўш вақтларида ва ёзги таътилда нон цехларида ишлаб оиласига ёрдам қилади.  

Дониёрни халқаро олимпиадаларда иштирок этишга тавсия этишса, унинг ота-онаси қариндош-уруғларидан қарз кўтаради. Баъзида ишлашга мажбур бўлган Дониёр олимпиадаларда иштирок эта олмайди.  

Фото: ЎзА

Дониёрнинг онаси бир неча йиллардан бери жигар циррозидан азият чекади, тиббий муолажа ва дори-дармонга маблағи йўқ, отаси эса ёлланма ишчи. Оила моддий ёрдамга муҳтож.  

Ёшлар иттифоқидагилар эса ҳозирча жим.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид