21 октябрь куни Испания Ла Лигасида 9-турнинг тўртта учрашуви бўлиб ўтди.
Охирги тўрт ўйиндан буён ғалаба қозона олмай келаётган «Хетафе» бу турда аутсайдер «Райо Вальекано» меҳмони бўлиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. «Эйбар» майдонига сафар қилган «Атлетик» эса 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Баскларнинг 1-турдаги ғалабаси ҳамон сўнгги муваффақият бўлиб қолмоқда. Жамоа шу ҳафта ўртасида 3-турнинг кечиктирилган баҳсида «Райо Вальекано» билан куч синашади.
Кеча, шунингдек, бошқа бир аутсайдер - «Уэска» клуби ҳам навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олди: «Эспаньол» сафарда Боржа Иглесиаснинг (юқоридаги суратда) дубли эвазига ғалаба қозониб, мусобақа жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Куннинг сўнгги ўйинида «Вальядолид» минимал ҳисобда «Бетис»ни мағлуб этди ва 6-поғонани банд этди. Энди ушбу икки ғолиб жамоа кейинги турнинг илк ўйинида ўзаро куч синашади.
«Эспаньол» ва «Реал Вальядолид»нинг кечаги ғалабаларидан сўнг Мадриднинг «Атлетико» ва «Реал» клублари мос равишда бешинчи ва еттинчи ўринларга тушиб қолди.
Испания чемпионати
9-тур, 21 октябрь
Райо Вальекано – Хетафе 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар: 0:1 – 63 Фулькье, 0:2 – 67, автогол Акьеме, 1:2 – 74 де Томас.
Четлатиш: Трехо (90, Райо Вальекано).
Эйбар – Атлетик 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 1:0 – 17, пенальти Шарлес, 1:1 – 21 Иньяки Уильямс.
Уэска – Эспаньол 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 41 Иглесиас, 0:2 – 64 Иглесиас.
Бетис – Вальядолид 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 35 Антоньито.

19 октябрь
Сельта – Алавес 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 58 Пина.

















