Молия вазирлиги ҳузурида янги агентлик ташкил этилди
Президентнинг 20.10.2018 йилдаги “Давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий ва институционал базасини яратиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Савдо-саноат палатасининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Орган Молия вазирлиги ҳузурида фаолият кўрсатади, Агентликка эса лавозими бўйича молия вазирининг ўринбосари ҳисобланадиган директор бошчилик қилади.
Агентликнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг устувор йўналишларида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича тармоқ дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг самарадорлиги ва афзалликларини баҳолаш услубини ишлаб чиқиш, ушбу лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишни услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
давлат-хусусий шериклик соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда идоралараро мувофиқлаштиришни таъминлаш, шунингдек, лойиҳалар тўғрисидаги ахборотни очиқ ҳолда жойлаштириш ва уларнинг реестрини юритиш;
давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, шу жумладан, муайян лойиҳалар концепцияларини ишлаб чиқишда вазирлик ва идораларга кўмаклашиш;
давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш масалаларида инвесторлар, халқаро молия ва донор ташкилотлари, илмий ва эксперт ҳамжамиятлари, шунингдек, бозорнинг бошқа иштирокчилари билан ҳамкорликни ташкил этиш;
давлат-хусусий шериклик лойиҳалари иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ҳар томонлама кўмаклашиш, лойиҳаларни молиялаштириш механизмлари, шу жумладан, юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликларни аниқлаш ва тақсимлаш юзасидан уларнинг таклифларини кўриб чиқиш;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини, шу жумладан, лойиҳаларга жалб қилинган бюджет тизими маблағларидан фойдаланилишини, шунингдек, тегишли тармоқлардаги халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш амалиётини мониторинг қилиш.
Агентлик муҳим ваколатларга эга бўлди. Масалан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, танлов ҳужжатлари, шунингдек, ДХШ тўғрисидаги битимлар лойиҳалари ва уларга киритиладиган ўзгартиришлар Агентлик билан келишилиши лозим. Шунингдек, у ДХШ лойиҳаларининг амалга оширилиши, техник-иқтисодий ҳамда молиявий кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборотни уларнинг ташаббускорлари ва иштирокчиларидан сўраб олиш ҳуқуқига эга.
Мавзуга оид
13:30 / 31.10.2024
Атом энергияси агентлигининг асосий вазифалари белгиланди
07:36 / 25.10.2024
Миграция агентлигининг айрим функциялари хусусий секторга ўтказилади
11:40 / 16.10.2024
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди
09:55 / 15.10.2024