Нашр манбаларининг сўзларига кўра, бу борадаги келишув 29-30 октябрь кунлари Гаванада бўлиб ўтадиган ҳукуматлараро комиссия йиғилиши доирасида имзоланади. 

Хабарда айтилишича, мазкур маблағга Куба Россия мудофаа вазирлиги тасарруфидаги вертолётлар, эҳтиёт қисмлар ва ҳарбий ускуналар сотиб олади.

«Коммерсантъ»нинг ёзишича, Гавана шунингдек тижорат асосида саноат жиҳозларини ҳам сотиб олишни режалаштирмоқда. Мудофаа саноати соҳасидаги менежерлардан бирининг изоҳлашича, ҳамкорлик доирасида ўқотар қуроллар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа амалга оширилиши мумкин.