07:49 / 28.10.2018
4396

Ирландия президенти иккинчи муддатга қайта сайланди  

Фото: PA

Ирландиянинг амалдаги президенти Майкл Хиггинс навбатдаги президент сайловларида ғолиб бўлиб, ўз лавозимини сақлаб қолди.   

Хиггинс 56 фоиз овоз тўплаган. 2-ўринни тадбиркор Питер Кейси эгаллаган. Қолган 4 номзод 10 фоиздан камроқ овоз тўплаган. 

Сайлов натижалари Дублин қасрида 27 октябрь кечки пайт тасдиқланган. Ирландия президенти 7 йилга сайланади ва бир киши 2 мартадан кўпроқ сайлана олмайди. 

Top