6 квадрат километр майдонни эгалловчи оролда 5 минг киши яшайди, аҳоли асосан балиқчилик ва қайиқ қуриш билан кун кўради. Арвад бой тарих ва диққатга сазовор жойларга эга ва бу жойлар ҳозирча фақат суриялик сайёҳларни жалб қилади.
Оролдаги шаҳар милоддан аввалги 2-мингйилликда финикияликлар томонидан барпо этилган. Арвад ўз вақтида мисрликлар, римликлар, византияликлар томонидан бошқарилган. Хож юришларидан кейин мусулмонлар назоратига ўтган.
Таъкидланишича, яқинда оролда катта кўламли тозалаш ишлари ўтказилди ва энди хорижликлар, жумладан Ливан ва Кипрдан сайёҳларни кутиб олишга тайёр.
“Бир кўринг! Бу иншоотга минг йил бўлганига қарамай қандай сақланиб қолган! Бу турк ҳаммоми. Биз уни очмоқчи ҳам бўлдик, бироқ объектни сақлаб қолиш мақсадида бу фикримиздан қайтдик”, деб айтмоқда Аврад мэри Али Нажим.











