Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Риштонда икки киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
Жорий йилнинг 28 октябрь куни Фарғона вилояти Риштон тумани Ёйилма қишлоғи Тўлқин кўчасида яшовчи 2002 йилда туғилган фуқаро ҳамда ушбу хонадонга меҳмонга келган Қўрғонча қишлоғида яшовчи 1986 йил туғилган фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этишган. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.
Бахтсиз ҳодиса сабаблари ўрганилганда, хонадон эгаси ва меҳмон тунаб қолган уйнинг иситиш печининг дудбурони (мўриси) ичига ёз пайтида қушлар ин қургани сабабли, дудбурон хас-хашак ва қушларнинг пати билан тўлиб қолган ва тортиш кучини йўқотганлиги маълум бўлди.
Табиий газнинг чала ёниши оқибатида ис гази ҳосил бўлиши ҳамда унинг уй ичига тўпланиши фуқароларнинг ўлимига олиб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янгийўлда эр-хотин ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳаётдан кўз юмганди.
Мавзуга оид
08:00 / 08.05.2026
Фарғонада онасини ўлдирган эркак 18 йилга қамалди
18:26 / 04.05.2026
“Президент орзумга етказсин дейман” – фарғоналик 106 ёшли уруш фахрийси
08:12 / 04.05.2026
Алимент тўламаслик учун хотини ва қизини ўлдирган шахс 19 йилга қамалди
22:05 / 27.04.2026