Спорт | 11:45 / 04.11.2018
37820
1 дақиқада ўқилади

UFC президенти: “Хабиб жанги учун 50 млн олиши мумкин”

Фото: Globallookpress

UFC президенти Дана Уайт Конор Макргегор билан суҳбати мазмуни билан ўртоқлашди. Уайтнинг айтишича, ирландиялик яккакураш жангчиси россиялик Хабиб Нурмагомедов билан яна жанг ўтказиш иштиёқи билан ёнмоқда.

Нурмагомедов 6 октябрда Лас-Вегасда ўтган мусобақада Макргегорни бўғиш усули билан муддатдан олдин мағлуб этганди. 

“Енгил вазнда бирор нарса режалаштиришдан аввал, Невада штати атлетик комиссиясининг Нурмагомедов-Макгрегор жанги бўйича қарор қабул қилинишини кутмоқдамиз. Макгрегор билан ўтган ҳафта бир соатча гаплашдик. Ўша-ўша Конор: “Мен зудлик билан реванш ўтказишни, у билан яна жанг қилишни истамоқдаман. Агар реванш бўлмаса, унга чиқиш учун исталган жангчи билан уришишга тайёрман”. Хабиб жамоасининг жанг учун 50 млн доллар олиш талаби қанчалик ҳақиқатга яқин? Албатта, олиши мумкин. Улар бу реал нарсалигини билишади. Улар бу саволга жавобни билишади”, деб айтган Уайт.

Мавзуга оид