Ирландиялик аралаш яккакураш жангчиси Конор Макгрегор собиқ рақиби, Токиодаги янги йил мусобақасида ММАда дебют қилмоқчи бўлган Флойд Мэйуэзерни мазах қилди.

Аввалроқ Мэйуэзер Rizin 14 мусобақасида иштирок этишини маълум қилганди. У ММАдаги илк жангини 31 декабрда Токиода 20 ёшли япониялик Тенсин Насукавага қарши ўтказади. 

“Эгнингдаги нима, Флойд? Бу спорт кийимими ёки саунага борадиган кийимми? Токиода шунчалик иссиқми? Ҳа, глобал исиш билан боғлиқ воқеа ҳазил эмас кўринади. Ўзи бу ерда нима бўляпти? Ёнингдаги кичик масхарабоз ким ўзи? Бу телбалик. Гўёки “Тиғиз соат-5” ёки шунга ўхшаш фильмни кўраётгандексан. Крис Такер ва Жеки Чан қайтди! Ақлбовар қилмайди. Флойд, сен кичкина қутурган пасткашсан. Жин урсин сени”, деб ёзган Макгрегор инстаграмда.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by Conor McGregor Official (@thenotoriousmma) on