Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси аниқланди
«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди.
25 ёшли англиялик футболчи сешанба куни ПСВга қарши кечган баҳсда дубль қайд этган эди. У УЕФА расмий сайтида ўтказилган овоз бериш жараёни якунларига кўра, «Црвена Звезда» аъзоси Милан Павков, «Манчестер Сити» ҳужумчиси Риёд Маҳрез ва «Реал» форварди Карим Бенземани ортда қолдиришга муваффақ бўлган.
Кейн Чемпионлар лигасининг ушбу мавсумида 4 та ўйин ўтказиб, 4 та гол муаллифи бўлиб турибди.
Маълумот учун, даъвогарлар сафидаги Павков ҳам дублга эришиб, «Ливерпуль»нинг сенсацион мағлубиятга учрашига (0:2) асосий сабабчилардан бири бўлган; мезбонларнинг йирик 6:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топган «Манчестер Сити» - «Шахтёр» ўйинида Маҳрез битта гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилган; Бензема ҳам «Реал»нинг сафардаги «Виктория Пльзень» билан ўйинида (5:0) дубль қайд этганди.
Мавзуга оид
14:50 / 11.07.2026
ЖЧ анонси. Ҳоланд Кейнга қарши, Аргентинада илк жиддий рақиб
09:46 / 24.06.2026
ЖЧда 13-кун. Роналдуда рекорд, Ҳусановнинг кўз ёши ва «жодуланган» Кейн
10:13 / 16.04.2025
«Барса»да йилнинг энг ёмон ўйини, «ПСЖ» ҳам зўрға яримфиналга чиқди
15:48 / 12.08.2023