• бундай маҳсулот намуналарини бепул тарқатиш;
• уларнинг номи, товар белгиси ёки тасвири намойиш этиладиган тадбирларга ҳомийлик қилиш;
• шундай номлар ва товар белгиларидан фойдаланилган товарларни (футболкалар, бош кийимлари, ўйинлар ва ҳ.к.) тарқатиш, шу жумладан сотиш;
• савдо объектларининг фасади, кириш (машинада кириш) жойи, пештахталари, кўтариладиган предметлари ва бошқа жойларида уларнинг тасвирлари, номлари ва улар ҳақидаги бошқа ахборотни ўрнатиш.
Чилим ва электрон сигареталар қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарилиши ва реализация қилинишига қарши кураш олиб борилади («Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонун). Болаларда чилим ёки вейп чекиш хоҳишини уйғота оладиган ахборот улар учун тақиқланган бўлиб, «18+» белгиси билан маркаланиши керак.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.











